баннер
1 апр 2025
23:21

    Жаҳон чемпионига Фарғона ҳокими уй совға қилди

    “Юнон-рум” кураши бўйича жаҳон Чемпиони Алишер Ғаниевга Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивидан квартира калити топширилди.

    Қайд этилишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мамлакатимиз тарихида 23 ёшли ўсмирлар ўртасида “Юнон-рум” кураши бўйича 1-жаҳон чемпиони Алишер Ғаниевга Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивидан квартира калитини топширди.

    Вилоят ҳокими чемпионни ютуқлари билан қутлаб, ушбу спортчидан ниятлар катта эканлиги, спортнинг шу тури бўйича олимпиада йўлланмаларини олиб, мамлакатимиз байроғини юқорига кўтариб, мадҳиямизни баралла янграшига, юртимизни дунёга танитишда ўз ҳиссасини қўшишга бундан кейинги фаолиятида ҳам катта омад ва зафарлар тилаб, катта ғалабаларни кутиб қолишга умид ва ишонч билдирди.

    Маълумот ўрнида Алишер Ғаниев Бувайда туманида туғилган. Ҳозирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси. “Юнон-рум” кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech