Ёш курашчи Алишер Ғаниев жаҳон чемпионати финалига йўл олди

    Шу кунларда Албаниянинг Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича U-23 тоифасида навбатдаги жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

    Чемпионатнинг илк кунида юнон-рум кураши усталари -60, -67, -72, -82 ва -97 килограмм вазндаги саралаш беллашувларида гиламга чиқди.

    Шиддатли баҳсларда ўзбекистонлик юнон-рум кураши усталаридан -60 килограммда Алишер Ғаниев, -72 килода Аброр Атабаев ва -82 килограмм оғирликда Самандар Бобоназаров ватанимиз шарафини ҳимоя қилди.

    60 килограммда ҳамюртимиз Алишер Ғаниев илк курашда германиялик Георгиос Скарпеллони (9:0) енгди. Кейинроқ руминиялик Денис Михаини 8:0, чорак финал босқичида украиналик Богдан Хришинни 11:2 ҳисобида доғда қолдирди.

    У ярим финал босқичида Озарбайжон терма жамоаси аъзоси Ниҳад Гулузадени 9:0 ҳисобида таслим этиб, финалга йўл олди.

    Бугун, 22 октябрь куни Ғаниев чемпионатда бетараф спортчи сифатида иштирок этаётган россиялик Динислам Бамматов билан рўбарў келади.

    Кун давомида шунингдек, юнон-рум кураши вакиллари -55, -63, -77, -87, -130 кило оғирликдаги саралаш беллашувларида ўз омадларини синовдан ўтказади.

    Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари 27 октябрга қадар давом этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates