Юнон-рум кураши: Алишер Ғаниев тарихий ғалабани қўлга киритди

    Шу кунларда Албанияда давом этаётган U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг юнон-рум кураши баҳслари поёнига етди.

    Ушбу жаҳон чемпионатининг юнон-рум кураши баҳсларида терма жамоамиз аъзоси Алишер Ғаниев Ўзбекистон юнон-рум кураши тарихида илк бор ушбу ёш тоифасида жаҳон чемпионлигига эришди.

    Бугун ва эрта жаҳон чемпионатида аёллар кураши мусобақалари ўтказилса, 26 октябрь куни эркин кураш беллашувларига старт берилади. Айнан шу куни ҳамюртимиз Умиджон Жалолов -65 кило оғирликда жаҳон чемпионати баҳсларига киришади.

    – Ўтган йили 20 ёшгача бўлган курашчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритгандим. Шундан бери чемпионлик йўлида қаттиқ меҳнат қилдим. Бу йилги Осиё чемпионатида совринли ўринларга кўтарила олмаган бўлсам-да, асосий эътиборимни жаҳон чемпионатига қаратгандим. Шукур, мақсадимга эришдим. Ўйлайманки, бу янада юқори натижаларга эришишда катта руҳий қувват бўлади, – дейди Алишер Ғаниев.

    Жаҳон чемпионати 27 октябрга қадар давом этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates