Маълумотларга кўра, Г. Алимова тайинловга қадар Халқ банкининг Банк бренди ва ахборот хизмати раҳбари – Бошқарув Раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Мутахассислиги бўйича халқаро журналист, жамоатчилик билан алоқалар эксперти. Журналистика соҳасида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Ўз соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, мамлакатимизнинг етакчи ОАВда муҳаррирлик, давлат ташкилотларида ахборот хизмати раҳбари лавозимларида ишлаш баробарида, журналистлар малакасини оширишда медиатренер сифатида ҳам фаолият юритган. ОТМ журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши талабаларига 10 йилдан буён таҳсил бериб келмоқда.