Андижонда тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди

    Андижон вилоятда Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси ва кадрлар бўлими бошлиғи фуқароларни туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига улардан пора олган.

    Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда туман тиббиёт бирлашмасининг кадрлар бўлими бошлиғи Н.Х. фуқаро Х.М.ни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга қабул қилиш масаласини ҳал қилиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Я.А. фуқаро Х.М.ни юқумли касалликлар бўлимига ишга қабул қилиши эвазига ўз хизмат хонасида кадрлар бўлими бошлиғидан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates