баннер
19 апр 2025
00:58

    Андижондаги АЁҚШлар истеъмолчилардан 128 млн сўм миқдорда асоссиз даромад олган — Рақобат қўмитаси

    Рақобат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтган йил давомида Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган бензин маҳсулотлари сифати юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

    Олиб борилган ўрганишлар натижасида 18 та хўжалик юритувчи субъектлар:

    — “FAYKON” МЧЖ
    — “MARKAZIY GAZ OIL” МЧЖ
    — “AZIZBEK BARCHINOY” МЧЖ
    — “SANJAR” МЧЖ
    — “QALQON INVEST STAR” МЧЖ
    — “BARAKA 2000” МЧЖ
    — “ZIYO AGRO KIMYO MINERAL” МЧЖ
    — “ABDUSATTOR SIFAT OIL” МЧЖ
    — “MADINA BARAKA XAMKOR” МЧЖ
    — “ANDIJON NEFT BAZASI” МЧЖ
    — “FAYZ BARAKA HAMKORI” МЧЖ
    — “ECO PETROL MAX” МЧЖ
    — “MUSTAQILLIK 2001” МЧЖ
    — “ELIT TRANZIT OIL” МЧЖ
    — “BOBURSHOX PLYUS OIL” МЧЖ
    — “BRAVA OIL KO” МЧЖ
    — “MOXINUR OIL” ХК
    — “MAKS PETROL AGRO” МЧЖлар томонидан истеъмолчиларга сифатсиз маҳсулот сотганлиги натижасида 128 млн сўмга яқин асоссиз даромад олганлик ҳолатлари аниқланган.

    Ҳозирда аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан хизмат кўрсатувчи АЁҚШларга нисбатан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ишлар қўзғатилиб, асоссиз олинган даромадни истеъмолчиларга қайтариш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech