баннер
14 апр 2025
08:46

    АҚШ Гренландияга сарфланадиган харажатларни чамалаяпти – ОАВ

    Оқ уй маъмурияти Гренландияни назорат қилиш федерал ҳукуматга қанчага тушишини чамалаяпти.

    Бу ҳақда Washington Post нашри 2 апрель, чоршанба куни ўз манбаларига таяниб хабар берди.

    Бу кенг миқёсли халқаро норозиликларга қарамай, Президент Дональд Трампнинг Дания ҳудудини сотиб олиш истагини самарали сиёсатга айлантиришга қаратилган энг аниқ уринишдир”, дейилади мақолада.

    АҚШ расмийлари Гренландияни АҚШ ҳудудига айлантиришнинг молиявий оқибатларини, шу жумладан унинг 58 минг аҳолисига давлат хизматларини кўрсатиш харажатларини аниқлаш учун сўнгги ҳафталарда чоралар кўргани айтилади.

    Икки нафар суҳбатдошнинг айтишича, Оқ уй бюджети ходимлари Гренландия сотиб олинган тақдирда уни сақлаб туриш қанчага тушиши мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, улар оролнинг табиий ресурслари АҚШ бюджетига қанча даромад келтиришини тахмин қилишга ҳаракат қилмоқда.

    Ўрганилаётган вариантлардан бири Гренландия ҳукуматига Дания таклиф қилаётганидан яхшироқ шартнома таклиф қилишдир, ҳозирда мазкур мамлакат оролдаги хизматларни йилига 600 миллион доллар миқдорида субсидияламоқда.

    Гап шундаки, “сизга Даниядан кўра кўпроқ тўлаймиз”, деди газета манбаларидан бири.

    Журналистларнинг фикрича, ички режалаштириш шуни кўрсатяптики, маъмуриятнинг Гренландияни қўлга киритишга бўлган интилишлари Трамп фикридан четга чиқиб, АҚШ ҳукумати сиёсатида ўз аксини топа бошлаган.

    Маълумки, Дональд Трамп Гренландия устидан назоратни ўз қўлига олиш ниятини бир неча бор эълон қилган эди. Якшанба куни у буни яна такрорлади ва бу 100 фоиз содир бўлишини қўшимча қилди. Бироқ у ҳарбий куч ишлатишни истисно этмади.

    Шунингдек, яқинда АҚШ Вице-президенти Жей Ди Венс Гренландиядаги Америка ҳарбий базасига ташриф буюрди. У Даниянинг оролга нисбатан сиёсатини танқид қилди ва Трампнинг унинг Америка учун стратегик аҳамияти ҳақидаги баёнотларини яна эслатиб ўтди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech