АҚШ ва Ўзбекистон икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилди

    Жорий йил 6 мартда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жонатан Хеникни қабул қилди.

    Суҳбат давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан, олий даражадаги келишувларни ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирларини, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.

    Инвестициявий шериклик ва саноат кооперациясини кенгайтиришни рағбатлантиришга ўзаро тайёр эканликлари билдирилди.

    2023 йил якунига кўра Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 657 миллион долларни, инвестициялар ҳажми эса 922,8 миллион долларни ташкил этди. Ҳозирда Ўзбекистонда Америка капитали иштирокида 294 та корхона фаолият кўрсатиб келяпти, шундан 148 таси 100% хорижий корхона капитали иштирокида, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates