Пойтахтимизда “давлат ва бизнес” форматида ташкил этилган давра суҳбатида Япониянинг Россия ва янги мустақил давлатлар билан савдо бўйича ROTOBO уюшмасига аъзо йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Қатар National Cement Company ижрочи директори Эсса Калдари билан музокаралар ўтказди.
Қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, транспорт-логистика, кимё саноати, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, чарм-пойабзал, электротехника саноати каби соҳаларда 1 миллиард 185 миллион сўмлик экспорт-импорт шартномалари ва битимлар имзоланди.
Жорий йил 22 сентябрда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида томонлар жорий қўшма лойиҳа ва келишувларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини атрофлича кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи арафасида жорий йил 15 сентябрда Вашингтонда Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва инвестиция тузилмалари раҳбарлари, шунингдек, АҚШнинг АКТ, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, транспорт, банк иши ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган йирик корпорациялари раҳбарлари иштирок этди.