Маълумки, архив ҳар бир давлатнинг тарихи ва бугунини ўзида мужассам этган манзилдир. Тарихга оид энг ноёб манбаларни айни архивда сақланиши ҳам бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, халқаро ҳамкорликни юксалтиришни тақозо этади. Мазкур музокара чоғида ҳам архив билан ишлаш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, учрашув давомида архивда мавжуд тарихий маълумотларни алмашиш, ноёб қўлёзмалар ва меросларни ўрганиш устида биргаликда ишлаш, ўзаро нусхалар алмашинувини йўлга қўйиш каби муҳим таклифлар билдирилди.
Шу билан бирга, БААда яқинда бўлиши кутилаётган маданият кунлари ҳамда ўзбек мумтоз санъати дурдонаси бўлган Шошмақомни ЮНЕСКОнинг "Дунё хотираси" номли дастурига киритиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашинилди.