"AFSAR COMPANY LTD" МЧЖга нисбатан жарима қўлланилди

    Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган текширувларда "AFSAR COMPANY LTD" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган коньяк маҳсулотининг ташқи кўриниши айнан "HENNESSY X.O” конягига ўхшашлиги аниқланди.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Қайд этилишича, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига "Societe Jas Ilennessy & Со" (Франция) компанияси ўзининг "HENNESSY X.O” товар белгиси билан фуқаролик муомаласига киритилган коньяк маҳсулотига ташқи кўриниши жиҳатдан истеъмолчиларни адаштириб юбориш даражасида ўхшаш қилиб "АФСАР AFSAR COMPANY LTD" МЧЖ томонидан "EXTRA OLD X.O” коньяк маҳсулоти ишлаб чиқарилганлиги ва фуқаролик муомаласига киритилганлиги юзасидан мурожаат қилган.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 694-сонли қарори "Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси" 6-бандида, аввал фуқаролик муомаласига киритилган товар, иш ва хизматларнинг ташқи безатилиши ва шакли, номи, тамғаланиши, этикеткаси, ўрови, ранглар уйғунлигини такрорлаш орқали рақобатчи хўжалик юритувчи субъект томонидан товарни фуқаролик муомаласига киритиш инсофсиз рақобат белгиларидан бири эканлиги белгиланган.

    Ўрганишларда, Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни 21-моддаси, хўжалик юритувчи субъектлар ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобатни амалга ошириш тақиқланган талаби бузилган деб топилди.

    Яъни, ушбу ҳолатда "AFSAR COMPANY LTD" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган "EXTRA OLD X.O” коньяк маҳсулотининг ташқи кўриниши айнан "HENNESSY X.O” конягини такрорлагани ва истеъмолчиларни адаштириб юбориш даражасида ўхшашлиги аниқланган.

    Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан "AFSAR COMPANY LTD" МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни 21 моддаси талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якуни бўйича молиявий жарима қўлланилди.

    Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates