Венгриядан муносабат: Германия Марказий Осиёдаги муваффақият тарихида иштирок этишга қизиқиш билдира бошлаганининг бир қатор сабаблари мавжуд

    Фикр 19 сентябр 2024 675

    Венгрия Бош вазири канселяриясининг халқаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси, Венгрия халқаро муносабатлар институти етакчи илмий ходими, профессор Ласло Васа Германия Федерал канцлери Олаф Шольцнинг шу йил 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга буюрган расмий ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

    – Венгрия таҳлил доиралари Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифини катта қизиқиш билан кузатди.

    Канцлер Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифи ва унинг Президент Шавкат Мирзиёев билан ўтказган самарали учрашуви мамлакатингизнинг минтақада қанчалик юксак баҳоланаётганини аниқ кўрсатиб турибди. Ўзбекистоннинг бутун дунёга очилиши ва 2016 йилдан бери ички сиёсий ҳамда иқтисодий ислоҳотлар республикани янада мустаҳкамлади ва уни тараққиёт сари бошлади. Нафақат унинг иқтисодий салоҳияти, балки асосий географик жойлашуви, Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасидаги кўприк сифатидаги роли расмий Тошкентни минтақавий сиёсатда муҳим иштирокчига айлантирди.

    Германия Марказий Осиёдаги муваффақият тарихида иштирок этишга қизиқиш билдира бошлаганининг бир қатор сабаблари мавжуд.

    Биринчидан, Ўзбекистон ташқи сиёсатдаги фаол ролга ва ҳатто минтақавий етакчи давлат ролига тобора кўпроқ интилмоқда. Иккинчидан, мамлакат нафақат Марказий Осиёнинг бошқа барча давлатлари билан чегарадош, балки уларнинг ҳар бирида ўзбек озчиликларининг катта қисми яшайди, шунингдек, Ўзбекистон минтақанинг бошқа мамлакатларига қараганда мустақил ташқи сиёсат юритиши билан ажралиб туради. Бу республиканинг Туркий давлатлар ташкилотидаги тобора фаол мақомида, шунингдек, Осиё ва Ғарб томон олиб бораётган прагматик сиёсатида ҳам яққол кўриниб турибди.

    Ўзбекистонинг асосий интилишларидан бири — бу Афғонистон орқали Покистоннинг «Гвадар» денгиз портига чиқишдир.

    Қозоғистон билан ўрнатилган стратегик шериклик муносабатлари Ўзбекистон ташқи сиёсатига ҳам, унинг иқтисодиётини ривожлантиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик Марказий Осиё интеграцияси нуқтаи назаридан ҳам катта аҳамиятга эга, чунки улар минтақанинг энг ривожланган ва энг қудратли давлатлари ҳисобланади.

    Профессор Ласло Васа бу борадаги ўз фикрини «Дунё» АА учун интервьюсида баён қилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates