“24 сентябрь (чоршанба) диаметри 2 метр бўлган кичик астероид сайёрага жуда яқин масофада учиб ўтиб, Москва вақти билан соат 11:30 да 20 000 километрдан сал кўпроқ масофада (тахминан GLONASS ва GPS сунъий йўлдошлари баландлигида) учиб ўтди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, у биринчи марта яқинлашишидан 24 соат олдин кашф этилган, деб хабар берди tass.ru.
“Астероид кичик ўлчамлари туфайли Ерга ҳеч қандай хавф туғдирмасди, бироқ у ички Қуёш тизимидаги кичик самовий жисмларнинг нисбатан юқори зичлигини ва уларнинг сайёра яқинида тўсатдан пайдо бўлиш эҳтимоли борлигини яна бир бор намоён этди”, дейилади ҳисоботда.









