Атроф-муҳит фаоллари Берлин яқинидаги подстанцияга ўт қўйишди

    Атроф-муҳит фаоллари Берлин яқинидаги подстанцияга ўт қўйиб, Германия пойтахти, Эркнер шаҳарчаси (Бранденбург федерал ери)нинг баъзи ҳудудларини электр таъминотисиз қолдирди, деб хабар берди Bild нашри.

    Грюнхайдадаги Tesla заводида иш тўхтаб қолди. Ҳодиса Москва вақти билан соат 06:50 атрофида рўй берган, ўшанда завод ёнидаги “Штайнфурт” подстанциясида кучли портлаш эшитилиб, ёнғин бошланган. 12,5 мингга яқин киши меҳнат қилаётган корхона электр таъминотисиз қолиб, иш тўхтатилди. 12 000 га яқин аҳоли истиқомат қиладиган Эркнер ва Берлиннинг бир қисми ҳам ўшандан бери электр таъминотисиз қолмоқда.

    Воқеа жойига ўт ўчирувчилар, полиция ва электр таъминоти корхонаси ходимлари етиб келди. Подстанция яқинида улар “Бу ерда ҳарбий қуроллар кўмилган” ёзуви бўлган атроф-муҳит фаолларининг чодирини топишди. Натижада сапёрларни чақиришга мажбур бўлишди. Мутахассислар ишни тугатгандан кейингина станцияда ўтни ўчириш ва таъмирлашни бошлашлари мумкин. Зарар миллионлаб еврога баҳоланмоқда, деб ёзади Bild.

    Ўтган ҳафтада 100 га яқин фаол Tesla заводининг режалаштирилган кенгайишига норозилик билдириш учун унинг шарқида жойлашган ўрмонли ҳудудни эгаллаб олди. Намойишлар тинч ўтганди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates