Автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаларининг иш фаолияти қисқариши мумкин

    "Ҳудудгазтаъминот" жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари республикада ҳаво ҳароратининг кескин совиши туфайли мазкур чеклов ўрнатилиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

    Шу йилнинг 16–18 февраль кунлари мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва жойларда ҳарорат кундузи 3–8 даража, кечаси 11–16 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

    Шу муносабат билан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш чоралари кўрилишини маълум қилди. Бунинг учун Республика бўйича 262 та авария бригадаларини шай ҳолатга келтирган.

    Шунингдек, ҳаво ҳарорати пасайган даврда истеъмолчиларга табиий газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш, иситиш мосламалари ва овқат тайёрлаш жараёнида газ плиталарини қаровсиз қолдирмаслик, вентиляция тизимига алоҳида эътибор бериш зарурлиги, шунингдек, ис газидан заҳарланиш хавфини олдини олиш учун ностандарт иситиш ускуналари ва қўлбола ёндиргичлардан фойдаланмасликни эслатиб ўтилди.

    Шу билан бирга, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фуқаролардан табиий газдан оқилона фойдаланишни, уйдан чиқиб кетаётганда имкон қадар иситиш жиҳозларини ўчиришни, газ жиҳозлари ишлаб турган хоналарда дам олишга йўл қўймасликни ва чироқни ёқишдан олдин газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, у аниқланган ҳолда газ хизматига мурожаат қилишни сўрайди.

    Фурсатдан фойдаланиб, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини эслатиб ўтади. Тўловларни туман газ таъминоти бўлимлари ва жойларда ташкил этилган банк филиалларида, шунингдек, барча тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкин.

    Совуқ кунларда газ истеъмолининг ортиши муносабати билан, АГТКШларда навбатлар ва ноқулайликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳайдовчилардан ўз автомобилларини ёнилғи билан таъминлаб олишларини сўрайди.

    Айни вақтда мамлакатдаги барча АГТКШлар 24 соатлик режимда фаолият юритмоқда, бироқ яқин орада маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда уларнинг иш графигига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates