«Тошкент—Андижон» пулли йўлини яратиш ишлари якунига етиб қолди

    Умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати 4,65 миллиард долларни ташкил қилган «Тошкент—Андижон» пулли йўли лойиҳасининг техник-иқтисодий ишлари июнь ойи охиригача тугайди.

    Бу ҳақда Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Инфраструктурадаги инвестицион лойиҳалар» мавзусидаги бўлиб ўтган панель сессиясида маълум қилди.

    — Июнь ойи охиригача биз техник-иқтисодий ишларни тугатамиз. Янги пулли йўл Тошкент ва бошқа ҳудудларни Фарғона водийси билан боғлашга ёрдам беради. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати 4,65 миллиард долларни ташкил қилади», — дейди Жасурбек Чориев.

    Шунингдек, Жасурбек Чориев нима учун транспорт тизимига сармоя киритиш муҳим эканлигини айтиб ўтди.

    «Биринчиси — иқтисодий ўсиш. Транспорт инфратузилмаси бизнесни бозор билан боғлаш, одамлар ва маҳсулотларни ташиш орқали иқтисодиётда асосий роллардан бирини ўйнайди. Инфратузилмани яхшилаш савдо, инвестициялар ошишига, янги иш ўринлари яратилишига ва албатта иқтисодий ўсишга ёрдам беради.

    Иккинчиси ишлаб чиқаришдаги самарадорлик. Транспорт тизими нархларни пасайтириб, йўлларни яқинроқ қилади. Бу айниқса икки томонлама денгизга чиқиши чегараланган Ўзбекистон учун жуда муҳим ҳисобланади.

    Учинчиси — фойдаланиш имконияти. Транспорт тизимига инвестиция киритиш шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси учун муҳим хизматларга эга бўлишига ёрдам беради, иш кучи яратилади», — дейди у.

    Бундан ташқари, узоқ йиллардан бери асосий мақсадлардан бирига айланган трансафғон темирйўли ҳақида ҳам маълумот берилди.

    «Лойиҳа учта давлатни бир-бирига боғлашга ёрдам беради — Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон. Темирйўл Евросиё транспорт йўлагини яратишда муҳим роль ўйнайди. Натижада Марказий Осиё мамлакатлари Ҳинд океани портига чиқиш имконига эга бўлади. Темирйўл товарлар етказиб бериш муддатини 35 кундан 5 кунгача қисқартиради. Товарларни етказиб бериш нархи эса камида 40 фоизга пасаяди. Лойиҳа 2027 йил охиригача якунланиши кутилмоқда.

    Яна бир муҳим лойиҳа бу албатта Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилишидир. Бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё ривожланишида катта роль ўйновчи темирйўл бўлади. Лойиҳанинг асосий келишувлари аллақачон ҳал қилинган бўлиб, унинг қиймати тахминан 5,1 миллиард долларни ташкил қилса, узунлиги ҳозиргача 454 км бўлиши кутилмоқда», — дейди Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари.

    Бундан ташқари, Жасурбек Чориев Самарқанд аэропортидаги муваффақиятли лойиҳадан кейин, Урганч аэропортини ҳам Давлат-хусусий шерикчилик лойиҳасига айлантириш кутилаётганини айтиб ўтди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates