Аёл буюклиги — чирчиқлик хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди

    Чирчиқ шаҳридаги “Наврўз” тантаналар залида “Аёл буюклиги” номли маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.

    Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси ҳамда ҳомий ташкилотар билан ҳамкорликда ўтказилган байрам тадбирида турли соҳаларда фаол меҳнат қилаётган хотин-қизлар, меҳнат фахрийлари иштирок этди.

    Тадбирда Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов сўзга чиқиб, хотин-қизларни байрам билан қутлаб, аёлларимизнинг оила ва жамиятда тутган ўрни, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий, сиёсий, иқтисодий жабҳалардаги сони тобора ортиб, ҳар бир соҳада ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётганини ҳамда бунинг ортидан ютуқ ва муваффақиятларга эришаётганини эътироф этди.

    Тадбир доирасида бир гуруҳ фаол хотин-қизлар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар эса кўнгилларга хушнудлик улашди.

    — Бугун Чирчиқ шаҳрида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси раиси Ўткир Тожибоев. — Шаҳримизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида хотин-қизларимизнинг ҳам меҳнатларини таҳсинга лойиқ дейишимиз мумкин. Айниқса, давлатимиз томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган , ижтиомий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларимизга яратилаётган кенг имкониятлар боис, бугун уларнинг шарт-шароити яхшиланмоқда. Биргина мисол, ўтган йили Чирчиқ шаҳрида 1800 хотин-қиз “Аёллар дафтари”га киритилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич тенг ярмига камайган.

    Илҳом Раҳмонов

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates