«Нилуфар» турнирида энг яхши шахматчи қизлар сараланди

    Турнирга халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова ҳамда гроссмейстер Ҳулкар Мўминовалар ҳакамлик қилди.

    Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган бўлиб, сўнгги йилларда бу борада кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

    Ҳукуматимиз томонидан спортнинг барча турлари қаторида шахматни ҳам изчил ривожлантиришга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Бунинг натижасида ўзбек шахмат мактабининг жаҳондаги нуфузи тобора юксалиб бораётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Хусусан, «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ёш авлоднинг маънавий камолотини юксалтириш, уларнинг шахмат борасидаги иқтидорини тўла намоён этишлари учун ажойиб имконият бўлди. Бу борада кўплаб мусобақа ва турнирлар ҳам ташкил этилмоқдаки, бу мамлакатимизда янгидан-янги истеъдод эгаларини кашф этиш, мавжуд иқтидор соҳибларини рағбатлантиришга имкон яратмоқда.

    8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Artel компанияси ва “Sky chess” шахмат мактаби ҳамкорлигида «Нилуфар» шахмат турнири бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳридаги 21, 22, 23-Меҳрибонлик уйларининг 15 нафар тарбияланувчи қизлари, 35 нафар Artel компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида берилган эълон орқали рўйхатдан ўтган иштирокчилар қатнашди.

    Турнирга халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова ҳамда гроссмейстер Ҳулкар Мўминовалар ҳакамлик қилди.

    Турнир ҳомийси, Artel корхоналар гуруҳи бошқарув раиси Қобил Тошмуҳаммедов тантанали маросимда нутқ сўзлаб, барчани байрам билан табриклади. «Муҳтарам опа-сингиллар, ҳақиқий иқтидор эгалари! Барчангизни яна бир бора гўзаллик ва латофат байрами билан чин юракдан муборакбод этаман. Байрам муносабати билан “Artel” компанияси ва “Sky Chess” шахмат мактаби ҳамкорлигида ўтказилаётган «Нилуфар» хотин-қизлар шахмат турнирига хуш келибсиз, деймиз. Бугун ҳақиқий ақл гимнастикасига гувоҳ бўламиз, деган умиддамиз. Ушбу турнир иқтидорли аёлларимиз ва опа-сингилларимизнинг шахмат спорт тури билан шуғулланишини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда. Бу ҳамкорлик доимий давом этади, деган умиддамиз» деди Қ.Тошмуҳаммедов.

    Турнир натижаларига кўра, 1-ўрин Шаҳина Умрзоқова ҳамда Ирода Иброҳимоваларга насиб қилди. Шаҳзода Бахтиёрова ва Хадичабону Баҳодиржонова 2-ўринни қўлга киритди. 3-ўринга Дилдора Алимова ҳамда Дилноз Турдимуродова муваффақ бўлди.

    Ғолиб ва совриндорлар Artel компанияси томонидан қимматбаҳо совға ҳамда дипломлар билан тақдирланди. Шунингдек, бир гуруҳ қизларга “Sky chess” шахмат мактабида бир йил бепул ўқиш учун сертификатлар топширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates