«Аёл ва фан: гендер жиҳатлари» халқаро конференцияси бўлиб ўтди

    2021 йил 21 майда «Аёл ва фан: гендер жиҳатлари» мавзусида халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтди.

    Конференция ишида АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси пресс-атташеси, БМТнинг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси С. Вуд, Вайоминг университети Англия маркази координатори Д. Хасилова, Озарбайжон давлат ва Қирғизистон-Россия Славян университетларининг профессорлари ва бошқалар иштирок этди.

    Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева кириш сўзида Марказий Осиё мамлакатлари ва БМТ вакиллари бўлган бир гуруҳ етакчи аёллар ташаббуси билан Етакчи аёллар Марказий Осиё мулоқоти ташкил этилганини, у гендер тенглик масалалари бўйича минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун маслаҳат майдонига айланганини таъкидлади.

    Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш соҳасида, шу жумладан, олий ўқув юртларининг илмий-педагогик соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, 2020 йил декабрь ойида Фарғона давлат университетида университетнинг илмий ва педагогик ходимлари орасида хотин-қизлар сонини кўпайтиришга, бакалавр, магистр ва мустақил тадқиқотчи қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган Гендер тадқиқотлар маркази ташкил этилди.

    Конференция давомида олий таълим тизимига гендер ёндашувлар ва бошқарув механизмларини жорий этиш, хотин-қизларнинг фан ва бизнес соҳасидаги малакасини ошириш масалалари муҳокама этилди, Озарбайжон ва Қирғизистоннинг бу борадаги тажрибаси ўрганилди. Шунингдек, Фарғона вилояти тадбиркор аёлларининг инновацион лойиҳалари, ёшларнинг оиладаги зўравонликка муносабати юзасидан тадқиқотлар натижалари, қизларни технологик касбларга жалб қилиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

    Конференция мамлакатимиз ва чет эл олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш учун бошланғич майдончага айланди. Иштирокчилар таълим соҳасида гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича тажриба алмашдилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates