Аёлларимиз фақат сеплими?

    Фикр 15 октябр 2021 769

    Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида аҳолининг туғилиш ва ўлимни қайд қилиш, никоҳ, оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, ажримлар билан боғлиқ ҳолатларни умумий статистик рақамларда кундек равшан кузатиш мумкин. Ушбу рақамларни таҳлил қиларкансиз, минглаб хонадонларда бахт, янги фарзанд қувончидан порлаб кетасиз. Гоҳида айнан шу статистика орқали кўнглингиз увишади. Мулзам қилади, ўйлантириб қўяди. Лекин бугун биз рақамлардан узоқ бўлмоқчимиз. Масала бошқа...

    Учкўприк туман ФХДЁ бўлимида туман бош имом хатиби иштирокида никоҳланувчи ёшлар билан навбатдаги очиқ ва самимий мулоқот уюштирилди. Унда катта ҳаёт бўсағасида турган никоҳланувчи ёшлар, ажрим ёқасига келиб қолган оила вакиллари иштирок этди. Суҳбатлар давомида оилавий муносабатлар, ажрим ва қайнона келин муносабатлари тилга олинди. Саволларга мукаммал жавоблар берилди. Турли воқеликлар таҳлил қилинди.

    Оила кодексининг 13-моддасига асосан, диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Фарзандга туғилганликни қайд этиш гувоҳномасини олиш учун ҳам ўртадаги никоҳ гувоҳномаси бўлиши шарт. Агар никоҳ шаръий бўлса фарзанд биринчи ўринда оталикка олиниб унинг туғилганлиги қонуний равишда қайд этилади.

    Ўтган давр мобайнида вилоятда расмий никоҳсиз фарзандлар дунёга келаётгани аччиқ ҳақиқат. Янада тушунарлироқ айтганда, жорий йилнинг 9 ойи давомида ФҲДЁ органлари томонидан фақатгина шаръий никоҳда яшаб келаётган юзлаб оилалар аниқланган. Минг афсуски, янги оилалар қурилиши билан бир қаторда ажримлар ҳам мавжуд. Яшаб турган шу жамиятимиз учун оилавий ажримлар хунук ҳолат, аслида. Чунки ҳар бир рақам остида минглаб тақдирлар мужассам.

    Шаръий никоҳ билан яшаш ҳолатлари ҳар йили деярли ўзгаришларсиз қолаётганининг асосий сабаби - ажримларнинг кўплигида. Бу икки масала эса бир бири билан чамбарчас боғлиқ. Чунки ажрашиб уйланганлар ажрим узоқ жараён эканлиги учун иккинчи никоҳни деярли қонунийлаштирмайди. Бундан ташқари, ажралишаётган оилаларнинг аксарияти судда ёки ФҲДЁ бўлимларида ўзаро келиша олишмайди.

    Бизнингча, ажримларни жамиятда камайтириш учун асосий эътиборни никоҳга қаратиш лозим. Унинг қадр қиммати имкон қадар ошириш лозим. Нега? Чунки бизда никоҳ арзонгаров бўлиб қолган. Асосий эътибор тўй ва тўйгача бўлган маросимларга қаратилади. Маросимлар биринчи ўринга қўйилади. Ким нимага қийинчилик билан эришса, уни шунчалар қадрлаши табиий, албатта. Ҳозирда эса ўзимизнинг шахсий орзу-ҳавасларимиз туфайли ёшларимизга никоҳ ва келин бўлмишни осонгина бериб қўяётгандекмиз.

    Шарқ мамлакатлари тажрибасига таянадиган бўлсак, келинга ҳам, куёвга ҳам қўйиладиган талаблар жуда юқори. Унинг устига аёлнинг ҳақ-ҳуқуқлари қатъий белгилаб қўйилган. Хонадонда «келин хизмат қилиши керак, ойлигини қайнонаси ва ёки қайнотасига бериши шарт» деган тушунчалар умуман йўқ. Ушбу тамойиллар эртага оиланинг ажралиш ёқасига келиши ҳар икки томон учун ҳам қаттиқ ижтимоий ва молиявий зарба бўлишини жуда яхши билишади. Биздачи? Аксарият ажримлар айнан мана шундай майда-чуйда, бемаъни шартлардан келиб чиқаётгани бор ҳақиқат.

    Минг афсуски, учинчисига, тўртинчисига, бешинчисига ҳам тўй томоша қилиб қиз бола келин олаётган оилалар ҳар бир вилоятда учрайди. Бунинг устига, ҳар бир қурган оиласидан бир, икки нафар фарзанди борлари ҳам йўқ эмас. Эртага албатта алимент, никоҳ ажрим масалаларида бу оилаларда жанжал, чигал вазият юзага келиш эҳтимоли юқори.

    Элёржон ЭҲСОНОВ, ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати ходими.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates