Аёлнинг бошини айлантириб пулларини "ухлат"ган фирибгар қамалди

    Ўтган йили Бегзод симли фирибгар Феруза исмли аёл билан танишиб, унинг қарийб, 10 минг АҚШ доллар пулини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олди.

    Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

    Маълум бўлишича, фирибгар 2023 йилнинг январида Феруза исмли аёл билан танишиб, ўзини уяли алоқа компанияларидан бирида ишлашини, истаса "9999" рақамини олиб беришини таклиф қилди. Феруза чиройли рақамни олиш учун унинг картасига 300.000 сўм ўтказиб беради. Орадан бир неча кун ўтиб, Фирибгар аёлга учрашишни таклиф қилди. Бекзод Феруза билан келишилган жойда кўришадида ундан айёрлик билан шахсий турмуши ҳақида сўрайди.

    Фирибгарнинг фирибига чув тушган Феруза дардини унга достон қилади. Ижарама-ижара юрганини айтади. Шунда Бекзод таниш-билишлари орқали Сергели туманидан субсидияга арзон уй олаётганини, истаса унга ҳам олиб бериши мумкинлигини айтади. Ферузага бу таклиф "мойдек" ёқиб тушади ва ва бошланғич тўлов учун таниш-билишларидан пул йиғиб 1700 АҚШ долларини фирибгарга беради. Орадан икки ҳафта ўтгач Бекзод аёлга телефон қилиб, тезда 3.200 АҚШ доллари топмаса пули куйиб кетишини айтди. Аслида уйи куйиб кетаётганини сезмаган аёл яна таниш-билишларига илтимос билан мурожаат қилди. Банкдан микроқарз олиб унга 500 АҚШ доллари тутқазди. Эртаси яна 400 АҚШ доллари берди.

    Иштаҳаси очилган "мард" уйнинг битганини айтиб, Ферузадан яна 3200 АҚШ доллари сўрайди. Феруза ҳарчанд уринмасин, танишма-таниш, уйма-уй юриб пул пул топа олмади. Шунда Феруза фирибгардан илгари берган пулларини қайтаришини сўради. Томоша шундан сўнг бошланди. "Олижаноб"ликдан асари ҳам йўқ муттаҳам телефонини кўтармай, қочиб юришга ўтди. Аввал қарз сўраб ковушини йиртган аёл энди фирибгарни излаб, ялангоёқ қолганини фаҳмлади ва ички ишлар идораларига мурожаат қилди.

    Мурожаатга асосан ўтказилган суриштирувлар натижасида Бекзоднинг бошқа жиноятлари, илгари ҳам уч маротаба фирибгарлик жинояти билан судлангани аниқланди.

    Ҳозирда Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди томонидан Бекзод Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211 моддалари билан айбли деб топилиб, 60-61 моддалари тартибида Бекзодга беш йилу икки ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates