Айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида фавқулодда узилишлар кузатилмоқда

    Энергетика 3 январ 2023 972

    Навоий ва Жиззах вилоятларида кузатилаётган кучли шамол натижасида электр тармоқларида носозликлар юзага келмоқда.

    Бунинг натижасида Жиззах вилоятининг Фориш, Зафаробод ва Ш.Рашидов, Навоий вилоятининг Нурато, Томди ва Учқудуқ туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, Андижон вилоятининг Марҳамат, Булоқбоши ва Асака туманларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

    Бунинг натижасида ушбу туманларнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида фавқулодда узилишлар кузатилмоқда.

    Ҳозирда махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда ва тез фурсат ичида ушбу ҳудудларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланади.

    Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates