Азиз Абдуҳакимов ёшларни атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фаолликка чақирди

    Кейинги авлод 20 декабр 2021 1029

    Тошкент ёшлар форуми доирасида Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. 

    А.Абдуҳакимов ёшлар билан уларнинг туризм, спорт, маданият ва экология соҳаларидаги истиқболли лойиҳалари бўйича ишлашга тайёрлигини таъкидлади. Бош вазир ўринбосарининг фикрича, йирик спорт мусобақаларини ўтказиш орқали ёшларнинг соғлом турмуш тарзини олиб бориш ва спортга эътибор қаратишга бўлган рағбатини ошириш мумкин.

    А.Абдуҳакимов шунингдек, ёшларни атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фаолликка чақирди, уларнинг диққатини экология мавзусига қаратиб, Орол денгизи фожеасининг инсонлар ҳаётига таъсири ҳақида гапирди.

    – Яқинда спорт марафонлари кетма-кетлиги ўтказилди, – деди А.Абдуҳакимов. – Шулардан бири Орол денгизига бағишланган эди. Биз тушунишимиз керакки, табиат хатоларимизни кечирмайди. Яқинда пойтахтда кузатилган чангли бўронни эсласангиз керак, иқтисодий манфаатлар ортидан экологияга етказилган зарар оқибатларига кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

    А.Абдуҳакимов ёшлардан савол ва таклифларини сўради. Ҳар бир саволга батафсил жавоб бериб, иштирокчиларнинг қизиқарли ғоялари учун миннатдорлик билдирди.

    Бош вазир ўринбосари ёшларга Женисбек Пиязов ва “Электрооко” гуруҳининг “Эртага” қўшиғига ишланган клипни томоша қилишни таклиф этди. Клип Орол денгизи ва маҳаллий аҳолининг сув қачондир қайтиши ҳақидаги орзуларига бағишланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates