- Бугунги кунда мамлакатимизда ислоҳотлар кириб бормаган соҳа қолмади, - дейди Адлия вазири Русланбек Давлетов. - Ислоҳот бу қонун, қонуности ҳужжат дегани. Электрон тизимга ўтганимиздан кейин бирорта қоғоз ишлатилмаяпти. Бир йилда адлия тизимида 100 тонна қоғоз иқтисоди қилиняпти. 34 турдаги маълумотномани аҳолидан талаб қилиш бекор бўлганини орқасидан 46 млрд сўм тежалди.
Шунингдек, форумда барча соҳаларда ёшларнинг фаол иштирок этиши муҳимлигини таъкидланди.
- Бизга энг етишмаётган нарса – ғоя. Рақамлаштириш осон туюлади, лекин нимани рақамлаштирамиз? Ёшларимиз бизнинг ишимизни енгиллаштирадиган дастурлар, ғоялар тўғрисида ўйлаши керак, - деди Адлия вазири Русланбек Давлетов.









