Янги Ўзбекистон ёшлари бир мақсад йўлида бирлашди

    Кейинги авлод 16 июн 2023 1417

    Шу кунларда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги Ёшлар форуми мамлакатимизнинг барча вилоятлари, ташкилотлар ва муассасаларда ташкил этилмоқда.

    Бугун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида ёшлар форуми бўлиб ўтди.

    Форум университетнинг Тошкент ва Нукус филиаллари, техникум ва академик лицей талаба-ёшлари иштирокида катта шодиёна тарзида ва кўтаринки руҳда ўтказилди.

    Иккинчи Республика Ёшлар форуми доирасида “Ранглар сеҳри”, “Пазанда қизлар”, “Миллий либослар” каби «Беш муҳим ташаббус» доирасидаги ёшлар ижод намуналари кўргазмалари, “Созанда ёшлар” чолғучилик танлови, “Талабалар театр студиялари”, “Қувноқлар ва зукколар” жамоалари чиқишлари, “Стол тенниси” бўйича “Университет ректори кубоги” ҳамда “Шахмат” бўйича “Қўмита раиси кубоги” мусобақалари, “Мунозара-дебат” ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари, битирувчиларнинг “Ветеринар қасамёди” маросими каби ўттизга яқин маданий-маърифий тадбирлар, танловлар ташкил этилди.

    Тадбир давлат Мадҳиясининг янгроқ садолари билан бошланди.

    Тадбирни университет ректори, профессор Худайназар Юнусов очиб бераркан, мазкур форумдан кўзланган асосий мақсад ҳам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус моҳиятини ёшлар онгига янада сингдириш, истеъдодли ёшларни рағбатлантириш ва энг асосийси уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш эканлигини таъкидлаб, иккинчи Республика Ёшлар форуми сиз каби ёш авлоднинг Ватанимиз тараққиёти йўлида ўз мақсад ва ғояларингизни беками-кўст рўёбга чиқаришингиз, осойишта ва фаровон турмуш кечиришингиз ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада оширишингизда, шубҳасиз, муҳим омил бўлиб хизмат қилади, дея таъкидлади.

    Битирувчилар маросимда «Ветеринар қасамёди»ни қабул қилишди. Шундан сўнг, Форум якунида танлов ва мусобақалар ғолибларини турли номинациялар бўйича тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Гала - концертда ўзбек эстрада юлдузлари Отабек Муталхўжаев, Самир ҳамда шаҳримизнинг хушовоз хонандалари иштирок этишди.

    Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates