“Баҳорги таътилда спорт ҳамроҳимиз бўлди”

    Спорт 1 апрел 2021 996

    Баҳорги таътил кунлари Фарғона шаҳрида спортнинг футбол тури бўйича 2006-2007 ҳамда 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Наврўз кубоги” учун Республика очиқ турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтди.

    Футбол мусобақаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонлари ижросини таъминлаш, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ишларни кенг тарғиб этиш, ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни спортга кенг жалб этиш, баҳорги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилди.

    Мусобақалар Фарғона шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда вилоят футбол ассоциацияси қошидаги “Футбол маркази” майдонларида ташкил этилди. “Наврўз кубоги” мусобақаларининг 2006-2007 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасидаги баҳсларида иштирок этган 12 жамоа (216 нафар спортчи) орасида якуний натижаларга кўра, мезбонларнинг “Ипакчи” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. 2-ўринни Қува тумани ёш футболчилари, 3-ўринларни Олтиариқ ва Чуст туманлари жамоалари эгаллади.

    2008-2009 йилларда туғилган спортчи ёшлар ўртасидаги мусобақаларда жами 16 та жамоа (288 нафар спортчи) қатнашди ва якунда Тошкент шаҳрининг “Sparta” ҳамда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоалари 3-ўринни қўлга киритган бўлса, Қўқон шаҳрининг “JFL” жамоаси 2-ўрин, Фарғонанинг “Нефтчи” футбол мактаби ёшлари 1-ўринга лойиқ деб топилди.

    – Ёшларнинг таътилдаги бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ушбу футбол мусобақасининг ташкил этилгани айни муддао бўлди, — дейди “Sparta” жамоаси мураббийси Сирожиддин Мираҳматов. — Юртимизда футболга қизиқадиган ёшлар талайгина. Уларни тарбиялаб, катта футболга йўналтиришда жисмоний машғулотлар, турнирларнинг аҳамияти катта. “Наврўз кубоги” мусобақасида қатнашиб ёш футболчиларимизнинг тажриба ва маҳорати ошди.

    Мусобақа якунида иштирокчи жамоа ва ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциацияси болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўлими бошлиғи Маъмур Саидқосимов, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев иштирок этиб, футболимиз келажаги бўлган ёш спортчиларга омад тилади ва ғолибларга диплом, медал ва эсдалик совғалари топширди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates