Улар орасида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Ғозиев муваффақиятли иштирок этмоқда. Чавандозимиз ўзининг "Ладй" лақабли оти билан 130 см. баландликдаги тўсиқлардан от сакратишда кумуш медалга эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, 19 январь кунига қадар давом этадиган мазкур мусобақанинг ўтган кунги баҳсларида Баҳромжон Ғозиев энг кучли 10 та чавандоз ўртасида олтинчи ўринни эгаллаган эди.








