Бекзод Қурбонов жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Бир неча кун пойтахтимизда давом этган конкур ва от йўрттириш бўйича халқаро мусобақалар ўз якунига етди.

    Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг маълум қилишича, ҳамюртимиз Бекзод Қурбонов мазкур беллашувлардан кейин жаҳон чемпионати йўлланмаси учун керакли балларни жамғарди ва келаси йили Германиянинг Аахен шаҳрида ташкил этиладиган дунё биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

    160 см (тўсиқ баландлиги):

    • 1. Ринат Галимов (Қирғизистон, «Грей-Дъаргоугес» лақабли отда)
    • 2. Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон, «Маттс В.Г»)
    • 3. Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон, «Қуинтос ҲБ»)

    130 см:

    • 1. Ксения Хайрулина (Россия, «Ақдариус»)
    • 2. Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон, «Сантос Ҳиппиcа»)
    • 3. Андрей Тряпицин (Қирғизистон, «Флоризелл»)

    Жамоавий дастур:

    • 1. Ўзбекистон
    • 2. Россия
    • 3. Қозоғистон