Ушбу мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, жумладан, Абдураҳмон Абдуллаев “Chikarito”, “Kaliyana 6 “ ва “Go Four It B”, Феруз Абдуллаев “Kanlouba”, Ўзбекистон Йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Ғозиев “Ledy”, Бекзод Қурбонов эса “Santos Hippica” ва “ Matts V.G “ оти билан иштирок этмоқда.
Қувонарлиси, мусобақасида Абдураҳмон Абдуллаев “Go Four It B“ лақабли отида 140 см. баландликка сакраб, иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу нуфузли турнирнинг 145 см. баландликда ўтган баҳсларда да Бекзод Қурбонов “Santos Hippica” лақабли отида бронза медалини қўлга киритди.