Банк кассасидаги 1,5 млрд сўмни ўзлаштирган офис бошлиғи аниқланди

    Намангандаги тижорат банкининг Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш. филиал кассасидаги 1,5  млрд сўмни ўзлаштирди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали маълум қилинди.

    Аниқланишича, офиси бошлиғи Д.Ш. касса ходимлари М.А. ва О.Т.га филиал кассасидаги 1,5 млрд сўмни гўёки Бувайда банк хизматлари марказига мадад пули сифатида юборишини айтган ва пулларни ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб кетган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда мазкур пуллари ҳисобидан у Чуст тумани, “Гулистон” МФЙ ҳудудида қурилган кўп қаватли уйдан 3-хонали квартира ҳамда “Malibu” русумли автотранспорт воситасини харид қилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates