Бу йил Ҳажга Ўзбекистондан 15 130 нафар зиёратчи боради

    Бунинг учун Uzbekistan Airways авиакомпанияси 124 та чартер йўловчи парвозларини амалга оширади.

    Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан биргаликда «Ҳаж-2024» дастури доирасида Саудия Арабистонига чартер йўловчи авиақатновларини амалга оширишни бошлайди.

    23 майдан 7 июнга қадар «Ҳаж» дастури бўйича маросимларни бажариш истагида бўлган зиёратчилар Ўзбекистоннинг 10 та минтақавий халқаро аэропортларидан, хусусан, Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларидан Мадина шаҳрига етказилади.

    Авиакомпания ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, жорий йилда 124 та чартер йўловчи парвозларини амалга ошириш ва 15 130 нафар зиёратчини ташиш режалаштирилган.