Оқибатда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларидаги 66 минг 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган.
Ҳозирги вақтда мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан барча носозликлар бартараф этилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, деб хабар беради Энергетика вазирлиги хабарида.