Банкоматдан салкам 400 миллион сўмни ўғирлаган шахслар қўлга олинди

    Воқеа Тошкент шаҳри Олмазор туманида содир бўлган.

    Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, банкоматдан салкам 400 миллион сўмни ўғирлаган шахслар ҳибсга олинди.

    Маълум қилинишича, туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига содир этилган ўғрилик ҳақида хабар келиб тушган. Унга кўра, 9 октябрдан 10 октябрга ўтар тунда номаълум шахслар банлклардан бирининг банкоматини очиб, ундан ичида 396 300 000 сўм бўлган 3 та қутини олиб кетган.

    Таъкидланишича, Тошкент шаҳар Ички ишлари бош бошқармаси жиноят қидирув ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар — 25 ёшли А.А., 28 ёшли М.А., 26 ёшли У.А. ва 25 ёшли М.М. қўлга олинган.

    Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates