“Баркамол авлод”: Фарғоналик волейболчилар яна зафар қучди

    Хабарингиз бор, шу кунларда “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг республика финал босқичлари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

    Волейбол бўйича ўғил болалар ўртасида ташкил этилган академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари иштирокидаги навбатдаги мусобақага Тошкент шаҳри мезбонлик қилди.

    Мазкур мусобақада ҳудудий саралаш босқичларида ғалаба қозониб, республика финал босқичига йўлланма олган Самарқанд, Бухоро, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

    Кескин қарама-қаршиликлар остида кечган мусобақа якунига кўра, Фарғона вилояти вакиллари чемпионликни тантана қилишди. 2-ўрин Бухоро вилояти спортчиларига насиб этган бўлса, 3-ўринни Самарқанд вилояти вакиллари қўлга киритишди.

    Эслатиб ўтамиз, волейбол бўйича қизлар ўртасида Хоразмда ташкил этилган мусобақаларда ҳам ғолиблик фарғоналик спортчи қизларга насиб этган эди.

    Маълумот учун, “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг республика финал босқичидан ўрин олган навбатдаги мусобақа гандбол бўйича Андижон шаҳрида бўлиб ўтади.

    Манба

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates