Ушбу чемпионат Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 24 июль кунидан 3 август санасига қадар бўлиб ўтади.
Мамлакатимизда ушбу спорт турида илк бор ташкил этиладиган мазкур мусобақада дунёнинг энг кучли 24 жамоаси ғолиблик учун беллашади.
Бу нафақат Ўзбекистон волейбол тарихи, балки бутун Марказий Осиё спорт ҳаётида муҳим бурилиш бўлиши кутилмоқда.
Беллашувлар «Юнусобод» спорт мажмуаси ҳамда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг залларида ташкил этилади.
«А» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси плей-офф босқичи йўлланмаси учун Бельгия, Аргентина, Пуэрто-Рико, Туркия ва Покистон жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Жамоамизнинг гуруҳ босқичидаги тақвими қуйидагича:
- 1-тур: Ўзбекистон – Туркия (24 июль)
- 2-тур: Ўзбекистон – Покистон (25 июль)
- 3-тур: Ўзбекистон – Пуэрто-Рико (26 июль)
- 4-тур: Ўзбекистон – Аргентина (28 июль)
- 5-тур: Ўзбекистон – Бельгия (29 июль)








