Шу йилнинг 19 июль куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Бахтиёр Қудратуллаев ва унинг ўғилларига ҳам суд ҳукми ўқилди.
Суд ҳукми билан Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўғли Ихтиёр Қудратуллаевга 9 йил, иккинчи ўғли Бекзод Зафаровга 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, суд ҳукми билан "Бахти Ташкентский" нинг акаси Шуҳрат Қудратуллаевга ҳам 10 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазони махсус тартибли колонияда ўташ белгиланди.