Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Н.Ж. ва А.К. умумий овқатланиш шохобчасини ташкил этиб, 5 дона газ плита ва бошқа ускуналарни газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 110,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.