Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Яшнобод туманида жойлашган автобус бекати туман ҳокимлиги томонидан шу йилнинг 15 июль куни барпо этилган бўлиб, уларнинг устуни яхши мустаҳкамланмагани сабабли 17 июль куни бекат ағдарилиб тушган.
Ҳодиса тунда содир бўлганлиги сабабли фуқароларга зарар етмаган.
Ҳозирда туман ҳокимлиги масъуллари томонидан камчиликлар бартараф этилмоқда.