Учрашувда икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлларини ўрганиб чиқилди ва иқтисодий ҳамкорлик, сармоявий ва минтақавий барқарорликка катта эътибор қаратилди.
“Европа Иттифоқи ишончли ва стратегик шерик бўлиб қолмоқда ва биз умумий фаровонлик йўлида ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдоримиз. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи“ саммити ҳамкорлигимизни кенгайтириш ва ҳудудларимиз ўртасидаги яқин алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлади“, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.