Байрам кунлари истеъмолчилар электр ва газ бўйича қарздорлик учун тармоқдан узиб қўйилмайди — Энергетика вазирлиги

    Энергетика 28 декабр 2022 952

    Энергетика вазирлиги тизимда фаолият юритаётган барча корхоналар байрам кунлари истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

    Қайд этилишича, нефт-газ ва кўмирни қазиб чиқариш, электр энергияси ҳамда нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича корхоналарда махсус штаблар ташкил этилган.

    Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр стансиялар ва марказлар барқарор ишлашини таъминлаш учун кунига ўртача 47-48 млн куб метр табиий газ етказиб берилади. Шунингдек, стансиялар учун 70 минг тонна мазут ва 230 минг тонна кўмир ёқилғиси захираси яратилган. Ҳудудлардаги барча кўмир омборларига кўмир маҳсулотини узлуксиз етказиб берилиши таъминланади.

    Байрам кунлари истеъмолчиларга кунига ўртача 155 млн куб метр табиий газ, 2 минг тонна суюлтирилган газ, 5000 тонна автобензин, 5000 тонна кўмир ҳамда 235 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилиши режалаштирилган.

    Энергетика вазирлигининг қўшимча қилишича, байрам кунлари истеъмолчилар электр энергияси ва табиий газ бўйича юзага келган қарздорлик учун тармоқдан узиб қўйилмайди.

    Истеъмолчилар электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақами ёки Телеграмдаги (@HET_admin) администраторга, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти юзасидан 1104, 104 телефонлари ёки Фейсбук ижтимоий тармоғидаги гуруҳга ҳамда кўмир таъминоти юзасидан 78-148-30-03, 71-244-38-28 телефон рақамлари ва @Uzbekcoaluz_bot телеграм ботга мурожаат қилишлари мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates