Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати авж паллада

    11 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги 3-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувларига старт берилди.

    Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионат баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 300 дан ортиқ ёш полвонлар иштирок этмоқда.

    Чемпионатда ўғил болалар белбоғли кураш ва эркин йўналишларда 11 вазн тоифасида ўзаро куч синашаётган бўлса, қизлар эркин йўналишда 7 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боради.

    Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кунида ўғил болалар белбоғли кураш йўналишида 27, 30, 33, 36, 40, 44, 48, 52, 55, 60, +60 кг. вазн тоифаларида, қизлар эса эркин йўналишида 33, 36, 40, 44, 48, 52, +52 кг. вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш тушди.

    Ўзбекистон чемпионати беллашувлари 13 декабрга қадар давом этади.

    Илҳом Раҳмонов тайёрлади

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates