Беморга гиёҳвандлик моддасини етказиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    Танишини кўриш учун келган ва ўзини шубҳали ҳаракатлари билан кўзга ташланган фуқаро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан тўхтатилган.

    Бектемир туманида жойлашган наркологик диспансерда гиёҳвандликдан даволанишга ётқизилган танишини кўриш учун келган ва ўзини шубҳали ҳаракатлари билан кўзга ташланган фуқаро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан тўхтатилган.

    Шундан сўнг ходимлар томонидан ушбу шахс ўрнатилган тартибда текширилганда 30 ёшли фуқаро С. Т эканлиги маълум бўлиб ўзи билан олиб келган пакетдаги яшил скотч билан маҳкамланган ўрам нима эканини тушунтиришдан бош тортган.

    Холислар иштирокида ўрам очиб кўрилганда эса унинг ичида ўзига хос ҳидга эга жигарранг модда борлиги аниқланган.

    Чақирувга асосан етиб келган Қўриқлаш тезкор гуруҳи томонидан ушбу фуқаро ҳудудий ички ишлар бошқармасига олиб келинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates