Булунғур туманида яшовчи, 1996 ва 1997 йилларда туғилган 2 нафар шахс 79 кг 358 гр «опий» моддасини Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келиб, келгусида сотиш мақсадида хуфия жойга яшириб қўяди.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кореядан Ўзбекистонга юборилган жўнатмада психотроп моддалар яширилгани аниқланиб, тезкор тадбир давомида Денов шаҳрида 30 ёшли фуқаро жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 30 килограммдан ортиқ опий ва героин моддаларининг Ўзбекистонга олиб кирилишига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида катта миқдордаги гашиш ҳамда синтетик наркотиклар билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.
Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистондан салкам 3 килограмм гиёҳванд модда олиб келган икки нафар шахс қўлга олинди. Улар гашиш моддасини 23 минг долларга сотиб олиб, Тошкент шаҳрида сотмоқчи бўлгани аниқланди.
Тошкент шаҳрида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбирлари доирасида олий таълим муассасасининг 1-босқич талабалари томонидан амалга оширилган наркотик модда ташиш фаолияти аниқланиб, бартараф этилди.
Колумбия Президенти Вашингтонни “икки асрлик дипломатик муносабатларни” бузмасликка чақирди.
Ўзбекистонга янги турдаги синтетик гиёҳвандлик воситаси — «клефедрон»ни олиб киришга уриниш божхоначилар томонидан тўхтатилди.