Беруний туманида хайрия суннат тўйлари ўтказилди

    6 нафар эҳтиёжманд оила вакилларининг болажонларига хайрия суннат тўйлари ўтказиб берилди.

    Инсон қадрини улуғлаш, бугунидан рози бўлиши учун мамлакатимизда том маънода катта ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир ҳудудда замонавий бинолар, ижтимоий соҳа объектлари таъмирланиб ишга туширилмоқда. Буларнинг барчаси халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган саъй ҳаракатлардир.

    Давлатимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга алоҳида эътибор берилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Беруний туманида аҳоли билан ўтказган сайёр қабуллари давомида фарзандларининг суннат тўйларини ўтказиб беришни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг бугун мурожаатлари ижобий ҳал қилинди.

    6 нафар эҳтиёжманд оила вакилларининг болажонларига хайрия суннат тўйлари ўтказиб берилди. Ҳар бир ота-она фарзанди дунёга келгач унинг яхши кунларини, тўйларини кўришни истайди. Бугун ота-оналарнинг қувончи чексиз тўй бола либосидаги фарзандининг кулгисини бутун дунё эшитгандай гўё.

    Беруний тумани ҳокими Aтабек Сапарбаев барчани тўй-тантаналар билан самимий табриклади. Болажонларга совға сифатида велосипед ва тўёналар улашди.

    Нуронийлар дуога қўл очиб, тинч ва фаровон ҳаётимизга шукроналар айтган бўлса, болажонларнинг эзгу камолини кўриб юришни насиб қилсин дея яхши ниятлар билдирди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates