Давлатимиз раҳбари ва Қозоғистоннинг биринчи Президенти кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари юксак даражага кўтарилгани, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.