“Бир макон, бир йўл” концепциясида Марказий Осиё минтақаси ҳал қилувчи асосий шерик ўрнига эга

    Фикр 19 октябр 2023 1028

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Пекиндаги “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштироки юзасидан Россияда фаолият кўрсатадиган “Вектор” Халқаро стратегик тадқиқотлар институти директори Андрей Хриенко қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди:

    — Шуни таъкидлашни истардимки, “Бир макон, бир йўл” 3-халқаро форуми бугунги кундаги минтақавий ва глобал халқаро кун тартиби, жумладан, МДҲ мамлакатлари учун жуда муҳим воқеа ҳисобланади.

    “Бир макон, бир йўл” ташаббусини амалга ошириш жараёни тез суръатлар билан давом этяпти. Мен шу ўринда ушбу концепциянинг энг муҳим иштирокчиси бўлган Марказий Осиё минтақасининг асосий ҳал қилувчи шерик сифатида ўрнини қайд этишни истар эдим.

    Бу жараённи амалга оширишда Ўзбекистон алоҳида аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айни пайтда Тошкент ушбу ташаббуснинг фаол иштирокчиси бўлиб, кўплаб лойиҳаларни илгари суряпти ва муваффақият билан ҳаётга татбиқ этяпти.

    Шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро кун тартибидаги энг долзарб масалалар бўйича анча фаол ўрнига урғу бермасликнинг иложи йўқ. Буни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу тадбирда конструктив таклифлар билдирган ташқи сиёсий фаолияти билан ҳам баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлади.

    Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, барча халқаро форумлар ва юқори даражадаги тадбирларда Ўзбекистон Президенти жуда муҳим таклифларни илгари суради”, — деб фикр билдирди А. Хриенко “Дунё” ахборот агентлигига.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates