Пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:
- тут уруғи тайёрлаш;
- тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
- тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
- тут ипак қурти парваришлаш;
- тирик ва қуриқ пиллани саралаш;
- тирик пиллани қуритиш;
- пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
- пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
- уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
- тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
- тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
- тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
- тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.