Бир нечта маҳаллий йўналишларга қўшимча авиақатнов йўлга қўйилади

    Uzbekistan Airways наврўз байрами кунлари Тошкентдан Нукус, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилишини маълум қилди.

    Наврўз байрами муносабати билан бир нечта маҳаллий йўналишларга қўшимча авиақатновлар жорий этилди.

    - Тошкент – Нукус – Тошкент – 20 март куни;

    - Тошкент – Бухоро – Тошкент – 20, 21, 24 март кунлари;

    - Тошкент – Урганч – Тошкент – 24 март кунлари;

    - Тошкент – Фарғона – Тошкент – 21 март куни;

    - Тошкент – Наманган – Тошкент – 24 март куни.

    Шунингдек, 11 мартдан бошлаб Авиакомпания қуйидаги йўналишларда бепул автобуслар ҳаракати ташкил этган:
    • Андижон – Фарғона – Андижон;
    • Андижон – Наманган – Андижон.

    Наманган – Екатеринбург авиақатнови учун Андижондан Наманганга биринчи автобус қатнови 11 март куни соат 02:00 да амалга оширилди.

    Кейинчалик, автобуслар жадвалга мувофиқ ҳаракатни амалга оширади. Мазкур жадвал билан авиакомпаниянинг расмий сайтида «Янгиликлар» бўлимида танишишингиз мумкин.

    Мазкур хизмат фақатгина авиакомпаниянинг қатновларига авиачиптага эга бўлган Узбекистан Аирwайс йўловчиларига тақдим этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates