Бу имкониятдан фойдаланган тадбиркорларга 1 миллиард доллар кредитлар берилди.
Шунингдек, микро-молия ташкилотларини очиш тартиби осонлаштирилди. Бунинг натижасида мамлакатимизда банкларга муқобил кредитлар бозори пайдо бўлди.
Божхона ҳудудида қайта ишлаш тизими соддалаштирилди. Натижада ушбу божхона режимидан фойдаланувчи тадбиркорлар сони 2 баробарга кўпайди.
Мисол учун, бир йил ичида ушбу имконият орқали 455 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Илгари янги тадбиркорлар учун “кириш қийин бўлган” 119 та фаолият бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди ёки хабардор қилиш шаклига ўтказилди. Биргина республика ҳудудида юкларни автомобилда ташиш каби фаолият бўйича лицензияларни бекор қилиш ҳисобига юк ташиш ҳажми 1,5 бараварга ошди.