Сергели туманидаги саноат корхоналарига яқин ҳудудда яшил майдон ташкил этилди

    Долзарб 1 апрел 2022 1077

    Янги яшил майдон Сергели туманидаги ҳаво ифлосланиши юқори даражада бўлган, саноат корхоналарига яқин ҳудудда ташкил этилди.

    Бугун «Яшил замин» лойиҳаси доирасида Фонд 4,5 гектар майдонга 2740 туп дарахт экди. «Замин Эдуcатион» ўқувчилари билан биргаликда Зироат Мирзиёева ҳам дарахт экди.

    «Яшил замин» лойиҳаси бошланганидан буён Тошкент шаҳридаги дарахтлар экилган умумий майдон ҳажми 13 гектардан ошди.